Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов «Нефтчи» - «Насаф» учрашувини бевосита стадиондан кузатиб боради

Умид Аҳмаджонов «Нефтчи» - «Насаф» учрашувини бевосита стадиондан кузатиб боради

  01.03.2018 14:59
  0
  418
Умид Аҳмаджонов «Нефтчи» - «Насаф» учрашувини бевосита стадиондан кузатиб боради

Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг янги мавсуми бошланади. 1-турнинг иккита ўйини “Қизилқум” – “Локомотив” ва “Нефтчи” – “Насаф” учрашувлари бугун бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов  Суперлиганинг очилиш учрашувларидан бири бўлган “Нефтчи” – “Насаф” учрашувини Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионидан бевосита кузатиб боради.

Умид Аҳмаджонов Фарғонага ташрифи давомида вилоятда спорт соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Олимпия спорт турларини ривожлантириш борасида саъй-ҳаракатлар билан яқиндан танишади.

Шунингдек, бугунги кундан ўрин олган иккинчи учрашув “Қизилқум” – “Локомотив” ўйинини бевосита стадиондан томоша қилиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов Навоийга жўнат кетди.

Ҳудудларда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, футбол клубларининг профессионаллигини ошириш ва футбол инфратузилмасини яхшилашда  вилоят раҳбарларининг ҳиссаси жуда катта. Шуни инобатга олган ҳолда, эндиликда вилоятларда бўлиб ўтадиган ҳар бир футбол учрашувларида вилоят футбол федерацияси президенти ҳисобланган вилоят ҳокими шахсан қатнашиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” – “Локомотив” соат 18:00да, “Нефтчи” – “Насаф” учрашуви эса соат 20:00да бошланади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz