Қайднома

Қидирув

Гаттузо: «Миланда қолиш имконияти туғилса, албатта, қоламан»

Гаттузо: «Миланда қолиш имконияти туғилса, албатта, қоламан»

  02.03.2018 05:53
  0
  417
Гаттузо: «Миланда қолиш имконияти туғилса, албатта, қоламан»

«Милан» клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия Кубоги ярим финали доирасида «Лацио»га қарши кечган ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 «Лацио – гол уриш бўйича Европанинг энг яхши клубларидан бири. Уларда юқори жисмоний формада бўлган ва кучли техникали футболчилар йиғилган.

Яхши ўйнадик ва уларга вазият яратиш учун имкон қолдирмадик. Биз ўзимиз ҳам гол уришимиз мумкин эди, бироқ ютқазиб қўйишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Бу азобли оқшом бўлди.

Мен «Милан»ни бошқаришдек ўзига хос имконият тақдим этилган бахтли йигитман. Агар менда Миланда қолиш имконияти туғилса, албатта, қоламан. Чунки бу ер менинг уйим. Агар қолмасам, унда бошқа жойда тажриба орттиришимга тўғри келади», — дейди Гаттузо.

«Милан» ва «Ювентус» иштирокидаги финал учрашуви 9 май куни бўлиб ўтади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz