Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Қўқондаги «Марказий» стадионига ташриф буюрди

Умид Аҳмаджонов Қўқондаги «Марказий» стадионига ташриф буюрди

  01.03.2018 19:32
  0
  475
Умид Аҳмаджонов Қўқондаги «Марказий» стадионига ташриф буюрди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон Футбол  Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун вилоятдаги олимпия спорт турлари ва футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Насаф” учрашувини бевосита стадиондан томоша қилиш мақсадида Фарғона вилоятига йўл олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. 

Умид Аҳмаджонов Фарғона вилоятига ташрифини “Қўқон-1912” клубига қарашли “Марказий” стадионда амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишишдаг бошлади. 

Ёдингизда бўлса, шу йилнинг 2 февраль куни Умид Аҳмаджонов Қўқонга келганида стадионнинг умумий ҳолати билан танишиб, реконструкция ишларини жадаллаштириш борасида тегишли кўрсатмалар бериб ўтганди. 

Ўтган вақт давомида амалга оширилган қайта таъмирлаш ишларини Умид Аҳмаджонов юқори баҳолади. Қўқон ўзбек футболининг ватани эканини алоҳида таъкидлаб, Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун барча қулайликларни юзага келтириш кераклигини яна бир бор таъкидлаб ўтди. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz