Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Локомотив» сафарда «Қизилқум»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Суперлига: «Локомотив» сафарда «Қизилқум»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

  01.03.2018 19:51
  0
  453
Суперлига: «Локомотив» сафарда «Қизилқум»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон чемпионати – Суперлига баҳслари карвони йўлга чиқди. Дастлабки учрашув Навоийда бўлиб ўтди ва унда «Қизилқум» ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилди.

Ўртача темпда кечган ўйин 0:3 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

Биринчи бўлимнинг 33-дақиқасида Садриддин Абдуллаевнинг ажойиб пасидан сўнг Марат Бикмаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

Иккични таймни мезбонлар анча фаол тарзда бошлашди, аммо бундан ҳеч қандай наф чиқара олишмади. Аксинча, 55-дақиқада «темирйўлчилар» қарши ҳужумга чиқиб кетишди ва Икром Алибоевнинг олисдан йўлланган ажойиб зарбаси эвазига ҳисоб 0:2 кўринишига келди.

Меҳмонлар тўп бошқарувини «Қизилқум»га топшириб ўзлари асосан қарши ҳужумларга эътибор қаратишди ва ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда яна бир гол уришга муваффақ бўлишди. Ҳисобни йириклаштирган голга Сардор Мирзаев муаллифлик қилди.

СУПЕРЛИГА. 1-ТУР

«ҚИЗИЛҚУМ» - «ЛОКОМОТИВ» - 0:3 (0:1)

Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент), А.Калинин (Қарши), А.Буров (Бухоро), Ф.Норсафаров (Қарши).

Назоратчи: М.Исмоилов (Тошкент).

Қизилқум: 77.Евгений Черемисин, 4.Эркин Бойдуллаев, 5.Гриорги Квесиешвили, 7.Нодирхон Камолов (8.Акмал Рустамов, 46), 11.Дониёр Усмонов (18.Самандар Шодмонов, 46), 14.Файзулло Қамбаров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 30.Элгужа Григалашвили, 44.Миржалол Қосимов (16.Алишер Юсупов, 72), 84.Неманья Йованович

Захира: 22.Артём Макосин, 3.Ҳусниддин Фазлиддинов, 6.Суҳробжон Ярашев, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 19.Сергей Прохоров, 70.Андрей Сидоров.

Локомотив: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев (99.Чо Сук Жаэ, 84), 15.Сардор Мирзаев, 19.Ҳусниддин Ғофуров (77.Диёр Туропов, 71), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (4.Бобур Йўлдошев, 80), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев

Захира: 12.Маъмур Икромов, 8.Шерзод Каримов, 17.Салим Мустафоев, 27.Сардор Рашидов, 88.Игорь Йелич,

Огоҳлантиришлар: Миржалол Қосимов 31, Сардор Мирзаев 40, Акмал Рустамов 74.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz