Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: «Жуда муҳим ғалаба қўлга киритилди»

Андрей Микляев: «Жуда муҳим ғалаба қўлга киритилди»

  02.03.2018 10:11
  0
  405
Андрей Микляев:  «Жуда муҳим ғалаба қўлга киритилди»

"Локомотив" 1-турни сафарда "Қизилқум" жамоасига қарши баҳс билан бошлади ва Суперлиганинг илк турида дастлабки 3 очкони қўлга киритди.

Учрашувдан сўнг "темирйўлчилар" жамоаси устози Андрей Микляев ОАВ вакилларига ўйин ҳақидаги фикрларини сўзлаб берди:

- Учрашув осон ўтгани йўқ.  Рақиб жамоа ҳам анча қаршилик кўрсатишга уринди.  Биз эса оғишмай ўз мақсадимиз сари интилдик.  Якунда жуда зарур голлар рақиб дарвозасига киритилди ва жамоамиз чемпионатни ғалаба билан бошлади.  Энди бор эътиборни олдиндаги ўйинларга қаратамиз.

Бизни жуда тиғиз жадвал кутиб турибди.  12 мартга қадар яна 3та ўйин ўтказамиз.  Шунинг учун ҳам бугун баъзи футболчиларимизга дам олиш имконини тақдим этдик.  Мавсумни яхши бошладик,  шу руҳда давом этамиз деган умиддаман,  -  деди тажрибали мутахассис.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz