Қайднома

Қидирув

Сергей Ковшов: «Жиддий рақибга қарши курашдик»

Сергей Ковшов: «Жиддий рақибга қарши курашдик»

  02.03.2018 10:39
  0
  403
Сергей Ковшов: «Жиддий рақибга қарши курашдик»

“Нефтчи” – “Насаф” баҳсидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида  фарғоналиклар бош мураббийи Сергей Ковшов ва жамоа ҳимоячиси Шукурали Пўлатовлар иштирок этишди.

Сергей Ковшов: - Бугун жиддий рақибга қарши кураш олиб бордик. Аммо менга маъқул келган томони “Нефтчи”нинг ғалабага бўлган чанқоқлиги бўлди. Жамоа охиригача курашди. Ғалаба сари интилганликларини кўрсатиб қўйишди. Иштиёқ эса бугунги натижада муҳим роль ўйнади. Ҳамма мураббийлар жамоасининг ғалаба қозонишини истайди. Шу қатори  мен ҳам жамоамдан ғалаба кутгандим. Бугун биз оғир меҳнат эвазига қимматли очкони қўлга киритдик. Йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди.

Шукурали Пўлатов: - Бугун Ўзбекистондаги энг кучли клубга қарши тўп сурдик. Буни инкор этиб бўлмайди. Бежизга бу жамоа ўтган мавсумда 2-ўринни қўлга киритмади. Жамоамиз билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Баҳсда мухлислар бизга жуда катта далда бўлиб туришди. Бунинг учун уларга раҳмат деб қоламан. “Нефтчи” ёмон ўйин кўрсатмади. Бугун раҳбарият томонидан “Насаф”ни мағлуб этиш вазифаси олдимизга қўйилганди. Лекин дуранг натижа ҳам ёмон эмас деб ўйлайман. Жиддий рақибга қарши оғир ўйин кечди.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz