Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Иккала жамоа ҳам бугун ғалаба учун тўп сурди»

Рўзиқул Бердиев: «Иккала жамоа ҳам бугун ғалаба учун тўп сурди»

  02.03.2018 11:13
  0
  421
Рўзиқул Бердиев: «Иккала жамоа ҳам бугун ғалаба учун тўп сурди»

Нефтчи” – “Насаф” учрашуви якунлангач, ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ва ҳимоячимиз Игорь Голбанлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Биринчи ўринда футбол мавсуми билан ҳаммаларингизни табриклайман. Баҳс ажойиб муҳитда кечди. “Истиқлол” стадионида аввал ҳам мана шундай муҳитда тўп сурганмиз. Ўша ўйин эсимда. Ўшанда “Нефтчи”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Афсуски, бугун ғалабага эриша олмадик.

Натижа ўйинга мос бўлди. Хар иккала жамоа ҳам фақат ғалаба учун тўп сурди. Голли вазиятлар кўп бўлди. Бироқ хеч бир жамоа вазиятлардан фойдалана олмади. Натижа биз учун қониқарли бўлмади. Фарғонага ғалаба учун келгандик. Энди эътиборимизни ОЧЛдаги баҳсларга қаратамиз.

Игорь Голбан: - Фарғона аҳлини футбол мавсуми билан қутлаб қоламан. Мухлислар билан тўлиб тошган стадионда тўп суриш мени илҳомлантирди. Ўйинга келадиган бўлсак, белгиланган режаларимиз тўлиқ амалга ошмади.

Биз бугун икки очко йўқотдик. Бугун ғалаба қозониш учун майдонга тушгандик. Олдимизда муҳим учрашув кутиб турибди, бу учрашувда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳараат қиламиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz