Қайднома

Қидирув

«Челси», ахийри, тутилдинг-а?! Ёхуд Мессининг статискасига эътибор қаратинг

«Челси», ахийри, тутилдинг-а?! Ёхуд Мессининг статискасига эътибор қаратинг

  03.03.2018 00:27
  0
  1919
«Челси», ахийри, тутилдинг-а?! Ёхуд Мессининг статискасига эътибор қаратинг

«Барселона» етакчиси Европа футболининг клублар ўртасидаги асосий турнирида жами 35та рақибга қарши ўйинларда иштирок этган ва улардан атиги 6таси дарвозасини ишғол қилолмаган, холос.

Бошқача айтсак, буюк Лео ЧЛдаги 35та рақибдан 29тасига гол тортиқ этган - ажойиб кўрсаткич. Аргентиналик юлдузнинг айниқса, «Челси» дарвозасига йўл топишда роса қийналганини таъкидлаш жоиз.

Ҳарқалай, лондонликлар нақ 8та ўйинда Мессига гол уриш имконини беришмаганди. Бироқ ҳисоб бўйича 9-ўйинда ожиз қолишди, барибир. «Челси» ва Месси ўртасидаги илк тўқнашув 2006 йилнинг 22 февраль куни айнан 1|8 финал доирасида кузатилганди.

«Барса» жавоҳири «Стэмфорд Бриж»да бўлиб ўтган ўша учрашувда идеал даражада ҳаракатланган бўлсада, майдонни голсиз тарк этган. Лео «аристократлар»га қарши кечган кейинги 7та ўйинда ҳам чакки кўринмади аксарият ҳолларда, аммо...

У бу орада дарвоза устунларию, тўсинини нишонга олди, ҳаттоки, пенальти тепиш ҳуқуқи ҳам наф бермади. Ниҳоят, 20 февраль куни «Челси»нинг Мессини зарарсизлантириш сериясига чек қўйилди - Лео «Стэмфорд Бриж»да ўйиннинг 75-дақиқасида ўз услубида гол уриб, ЧЛда зарбасидан жабр чеккан клублар сонини 29тага етказиб қўйди.

Европа Чемпионлар Лигасида Лионель Мессига гол уриш имкониятини бермаган 6та клуб

1. «Атлетико» (Испания). Месси Мадрид клубига қарши 4та ўйинда 360 дақиқа тўп сурган.

2. «Рубин» (Россия). Месси Қозон клубига қарши 4та ўйинда 237 дақиқа тўп сурган.

3. «Интер» (Италия). Месси Милан клубига қарши 3та ўйинда 270 дақиқа тўп сурган.

4. «Ливерпуль» (Англия). Месси Ливерпуль клубига қарши 2та ўйинда 180 дақиқа тўп сурган.

5. «Бенфика» (Португалия). Месси Лиссабон клубига қарши 2та ўйинда 122 дақиқа тўп сурган.

6. «Удинезе» (Италия). Месси Удине клубига қарши 1та ўйинда 70 дақиқа тўп сурган.

Абдуллохон Исроилхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz