Қайднома

Қидирув

«Реал»нинг реал даромади ҳақида

«Реал»нинг реал даромади ҳақида

  03.03.2018 06:41
  0
  2320
«Реал»нинг реал даромади ҳақида

УЕФА 1992 йили клублар ўртасидаги асосий турнир тизимини ўзгартириб, катта молиявий юришга асос солди.

Аниқроқ айтсак, Чемпионлар кубоги мусобақаси ўрнида ЧЛ йўлга қўйилгач, ташкилот мисли кўрилмаган даража кўп фойда кўра бошлади. Зеро, турнир эндиликда кўпроқ жамоалар, демакки, кўпроқ мамлакатларни қамраб олмоқда.

Шунга мувофиқ, телевизион ҳуқуқлар сотувидан катта пул тушмоқда. Хуллас, УЕФА ўтган мавсумга қадар турнир орқали нақ 2,350 миллиард евро топди ва шундан 1,300 миллиардини иштирокчи клубларга тақсимлаб берди.

Янги форматдаги турнирнинг чин «қироли» - бу 6 марта кубок ютган «Реал Мадрид» («Барселона» эса 4 марта ғолиблик нашидасини сурган).

Шундай экан, УЕФА ажратган маблағдан энг кўп улуш «Мадрид»га насиб этгани бировни ажаблантирмаслиги керак.

Хуллас, ўтган мавсум якунида «Қироллик клуби»нинг умумий даромади 689,5 миллион еврога етди.

ЧЛнинг илк мавсумида ғалаба қозонган «Марсель» 3,8 миллион евро олган бўлса, кейинги ғолиб - «Милан»га 6,1 «лимон» текканди. Қаранг, нақадар катта ўсиш динамикаси...

Бироқ бу рақамлар ЧЛ-2016|2017 ғолиби - «Мадрид» ғазнасига тушган маблағ олдида ҳеч нарса эмас. Диққат қилинг, «Қироллик клуби» охирги ғалабаси шарофати билан нақ 81 миллион еврога бойиди.

Қизиғи, «қаймоқранглилар»га ЧЛдаги илк муваффақият учун атиги 12,9 «лимон» берилганди.

«Реал»нинг жорий турнир чорак финалидаги рақиби - «ПСЖ»га келсак, бу жамоа мавсум-2012|2013дан кейин 285 миллион евро ишлади. Аслида умумий даромадни клубларга тақсимлаш тизими анча мураккаб: барқарор тўлов 60 фоизга тенг, 40 фоизи эса реклама ишларига боғлиқ.

Аниқроқ ифода этсак, гуруҳ босқичига қўшилган ҳар бир клубнинг 12,7 миллион евро олиши муқаррар. Шунингдек, битта ғалаба учун 1,5 миллион, дуранг эвазига эса 500 миллион берилади.

«Плей-офф» раундлари мукофот жамғармаси ўз-ўзидан тобора ошиб боради: 1|8 финалдаги иштирок учун - 6 миллион, 1|4 финалдаги иштирок учун - 7,5 миллион... Хуллас, якунда ғолиб жамоа қўшимча 15,5 миллион, финалчи эса 11 миллион евро олади.

Маблағнинг 40 фоизи мамлакатлардаги телевизион ҳуқуқлар сотуви даражасига асосан тақсимланади. Айнан шунинг учун ҳам, ўтган мавсум «Ювентус»га 110 миллион евро тегди. Ваҳоланки, туринликлар финалда «Реал» олдида ожиз қолишди.

Хуллас, Италияга телеҳуқуқлар улуши учун берилган пул «Ювентус» ва «Наполи» ўртасида тақсимланди. Испания улушини эса нақ 4та иштирокчи жамоа ўзаро бўлишиб олди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz