Қайднома

Қидирув

Пеп Гвардиола: «5та ўйинни ютишимиз керак»

Пеп Гвардиола: «5та ўйинни ютишимиз керак»

  02.03.2018 16:27
  0
  312
Пеп Гвардиола: «5та ўйинни ютишимиз керак»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионатининг 28-турида «Арсенал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) фикрларини билдирди.

«Биз ирода кўрсатдик, аниқ ҳаракат қилдик ва учта ажойиб гол урдик.

Кейин осон бўлмади. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида ёмон ўйнадик. Аммо барибир яхши натижага эришдик.

Биз Англия кубогидан чиқиб кетдик ва Лига кубогини қўлга киритдик. Иккита мусобақа қолди, уларнинг бирида 10 ойдан буён қатнашиб келяпмиз.

Бу чемпионлик учун охирги қадамлар. Охиригача бориш керак. Биз бешта учрашувда ғалаба қозонишимиз керак. Аммо бу ҳақида кўп ўйлаётганимиз йўқ.

Энди «Челси» билан ўйнаймиз. Англиянинг энг яхши жамоаси бўлиш учун ғалаба қозониш истаги бор. Чарчоқни унутишга ҳаракат қиламиз», - дейди Гвардиола.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz