Қайднома

Қидирув

«Неймар жаҳон чемпионатига тайёр бўлади…»

«Неймар жаҳон чемпионатига тайёр бўлади…»

  02.03.2018 21:33
  0
  489
«Неймар жаҳон чемпионатига тайёр бўлади…»

Бразилия терма жамоасининг жисмоний таёргарлик бўйича мураббийи Фабио Махсережян «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг ЖЧ-2018 мусобақасининг биринчи учрашувига тайёр бўлишини айтди

«Неймарнинг ЖЧ-2018 мусобақаси биринчи ўйинига тайёр бўлишига ишонаман. Биринчидан, у ўзи ҳақида қайғурадиган атлет. Бунинг устига ҳар куни физиотерапевт ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий унинг атрофида парвона.

Иккинчидан, Неймар ортиқча вазн тўпламайди, унда бундай муаммо йўқ. Учинчидан, у ёш ва футбол ўйнашга чанқоқ. Буларнинг ҳаммаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнини осонлаштиради. Бунинг учун унда етарли вақт бор», - дейди Махсережян.

Неймар Франция чемпионатининг 27-турида «Марсель»га қарши ўйинда жароҳат олиб уч ойга сафдан чиққан эди.

ЖЧ-2018 да Бразилия термаси биринчи ўйинни 17 июнь куни Ростов-Дон шаҳрида Швейцарияга қарши ўтказади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz