Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: «Мавсумни ғалаба билан бошлаганимиз қувонарли ҳолат»

Шота Арвеладзе: «Мавсумни ғалаба билан бошлаганимиз қувонарли ҳолат»

  03.03.2018 07:34
  0
  479
Шота Арвеладзе: «Мавсумни ғалаба билан бошлаганимиз қувонарли ҳолат»

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

- Биринчи навбатда барчани янги мавсум билан табриклайман. Суперлигани ғалаба билан бошлаганимиз қувонарли ҳолат. Қийин ўйин ўтказдик. Кўпроқ вазиятлар содир этдик. "Сўғдиёна"да биринчи бўлимда хавфли бир зарба бўлди. Иккинчи бўлимда уларга имкон бермадик.

Танаффусда футболчиларга олдинги чизиқда кўпроқ ҳаракат қилиш, ҳужум орқали рақибга кўпроқ босим уюштиришни айтдим. Мавсумни ғалаба билан бошлаш жуда муҳим эди. Биз ўйинни ўзгартирдик ва ҳақли ғалабани қўлга киритдик.

Абдураҳимов иккинчи бўлимда жуда яхши ўйнади. Ҳужумчи ортида у ўзини яхши ҳис қилади.

Кейинги учрашув "Бунёдкор"га қарши бўлади ва унга жиддий тайёрланамиз. Рақибимиз яхши савияда футбол намойиш этадиган жамоа саналади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz