Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2018: «Насаф» – «Ал-Садд». Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

ОЧЛ-2018: «Насаф» – «Ал-Садд». Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

  03.03.2018 15:45
  0
  433
ОЧЛ-2018: «Насаф» – «Ал-Садд». Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

5 март душанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионимизда ОЧЛ-2018 3-тур доирасидаги “Насаф”- “Ал Садд”  учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:30да бошланади.

Ўйиндан бир кун аввал, яъни 4 март куни бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Соат 12:30да “Ал Садд” вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади.

Соат 13:00да  эса “Насаф”  вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади. Матбуот анжуманлари “Марказий” стадионимизда ташкил этилади.

Шу куни ҳар иккала клуб  менежерлари иштирокида  йиғилиш (митинг) ҳам бўлиб ўтади. Унда ташкилий масалалар қатори, жамоаларнинг учрашувда қандай рангдаги либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилади. Йиғилиш “Марказий” стадионимизда бўлиб ўтади ва соат 14:00да бошланади.

Шунингдек 4 март куни “Марказий” стадионда ҳар иккала жамоаларнинг ўйинолди расмий машғулотлари ҳам ўтказилади. “Насаф”нинг машғулоти соат 17:30да  бошланади.

“Ал Садд” жамоасининг машғулоти эса соат 18:30да бошланади.

Ўйинолди расмий машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини ОАВлари вакиллари кузатишлари мумкин бўлади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz