Қайднома

Қидирув

Матюиди: «ПСЖ»дан кетаётганимда йиғлаб юбордим»

Матюиди: «ПСЖ»дан кетаётганимда йиғлаб юбордим»

  03.03.2018 17:43
  0
  411
Матюиди: «ПСЖ»дан кетаётганимда йиғлаб юбордим»

«Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Блез Матюиди «ПСЖ»дан кетиши борасида фикр билдириб ўтди.

«Батафсил тўхталиб ўтирмайман, аммо бу борада Неймар билан сухбатлашдим. Шунингдек Дани Алвес ва Тьяго Мотта билан ҳам узоқ гаплашдик. Қисқа қилиб айтганда, улар жамоада қолишимни сўрашди. Чунки ўйин салоҳиятимдан ташқари, мен Парижда олти йил тўп сурдим ва бу клубни яхши биламан.

Аммо мен ўз танловимда қолдим. Фаолиятингни охирида бошқа мамлакат чемпионатида ўзингни синаб кўрмаслик, кейинчалик афсусланишга олиб келиши мумкин. Бу жуда катта тажриба.

«ПСЖ»да ўйнаш менинг орзуим эди. Мен Парижда ажойиб дамларни ўтказдим. Менинг дўстларим яқин оға-иниларимга айланишди. Кетаётганимда йиғладим. Хаммаси тугади, дейиш жуда оғир бўлди. Аммо мен бундан заррача афсусда эмасман», — дейди Матюиди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz