Қайднома

Қидирув

«Реал» бугунги ўйин учун кенгайтирилган таркибни танлади

«Реал» бугунги ўйин учун кенгайтирилган таркибни танлади

  03.03.2018 16:46
  0
  496
«Реал» бугунги ўйин учун кенгайтирилган таркибни танлади

Мадриднинг “Реал” клуби бугун, 3 март куни Испания чемпионатининг 27-тур доирасида “Саньтяго Бернабеу”да “Хетефе” клубини қабул қилади.

“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 19 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.

Зидан ЕЧЛда “ПСЖ”га қарши жавоб учрашуви олдидан яна жамоа ярим ҳимояси қўрғонлари Тони Кросс ва Лука Модричларни қайдномага киритмади.

Бироқ, Каземиро, Марсело ва Роналду каби етакчи футболчилар сафга қайтишган.

Қуйида “Реал”нинг бугунги ўйин учун кенгайтирилган таркиби билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Лука Зидан.

Ҳимоячилар: Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Марсело, Тео Эрнандес.

Ярим ҳимоячилар: Касемиро, Льоренте, Асенсио, Иско, Ковачич.

Ҳужумчилар: Роналду, Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Борха Майораль.

Маълумот учун, “Реал” – “Хетафе” баҳси 4 март кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:45 да старт олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz