Қайднома

Қидирув

Кумиков ва Қосимов ҳам "дуранг"дан қаноатланишди

Кумиков ва Қосимов ҳам "дуранг"дан қаноатланишди

  04.03.2018 07:49
  0
  594
Кумиков ва Қосимов ҳам

“Бунёдкор” – АГМК учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида олмалиқликлар устози иштирок этди.

- Қизилқарли ва шиддаткор ўйин бўлди. 1:1 ҳисоби, ўйлашимча, адолатли бўлди. Биз биринчи бўлимда ҳисобни очишга эришдик. Аммо иккинчи таймда “Бунёдкор” ўйинни ўзгартириб, мувозанатни тиклади. Ўйин бобида “Бунёдкор” яхшироқ ҳаракат қилди. Кураш қизғин кечди. Алмаштиришлардан кейин мезбонларнинг босими ошди. Захирадан майдонга туширган футболчиларим ўйинни кучайтириш ўрнига, аксинча, ташаббусни рақибга бериб қўйишди. Бу ерда “Бунёдкор”даги курашга чанқоқ ёш йигитларни ҳам эътироф этган бўлардим. Бу эндигина мавсумнинг биринчи ўйини. Жамоалар ҳали оптимал формага кириб олишгани йўқю Шу боисдан ҳам ишлашда давом этишимиз ва навбатдаги баҳсларга бундан-да, яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак, - дейди Виктор Балютович.

“Бунёдкор” – АГМК учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Аввало, барчангизни янги мавсум бошлангани билан табриклайман. АГМКни яхши ўрганиб чиққандик. Рақиб ҳимояда зич ўйнаб, асосан қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади. Виктор Кумиков Олмалиқда яхши жамоа шакллантирмоқда. Биринчи бўлимда йигитларимиз ҳис-ҳаяжон билан тўп тепишди. Ўйинга мослашиб олгунимизча, пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса яхшироқ ҳаракат қилдик ва гол уриб, ҳисобни тенглаштирдик. Фикримча, дуранг ҳаққоний бўлди. Мени хурсанд қилган жиҳат шуки, йигитлар охиригача катта иштиёқ билан тўп тепишди. Сўнгги сонияларгача курашишди. Энг асосийси – шу. Интилиш ва курашувчанлик бор экан, бу бизни қувонтиради. Мавсум энди бошланди. Ўйлайманки, йигитлар ўйиндан-ўйинга очилиб боришади ва мухлисларни қувонтирадиган футбол кўрсатишади, - дейди Миржалол Қўшоқович.


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz