Қайднома

Қидирув

Бугун «Камп Ноу»да марказий ўйин: «Барселона» — «Атлетико»

Бугун «Камп Ноу»да марказий ўйин: «Барселона» — «Атлетико»

  04.03.2018 10:04
  0
  451

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 27-турида Мадриднинг «Реал» клуби 3 очкони қўлга киритди.

Фото: Google Images

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони бир тур аввал Барселонага сафар этиб, «Эспаньол»га имкониятни бой берганди. Бу сафар эса «Хетафе» таслим этилди. Беллашувда Криштиану Роналду дублга эришган бўлса, ҳисоб очувчи голга Гарет Бэйл муаллифлик қилди.

Бугун — 4 март куни Ла Лигада йил ўйинларидан бири бўлиб ўтади ва унинг доирасида пешқадам «Барселона» ўзини изма-из таъқиб қилиб келаётган «Атлетико»ни қабул қилади. Томонларнинг Мадридда кечган биринчи ўйинида ғолибни аниқлаб бўлмаганди. Ўшанда Сауль мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 82-дақиқага келибгина Луис Суарес каталониялик футболчиларни мағлубиятдан қутқариб қолганди.

Испания Ла Лигаси

27-тур ўйинлари

3 март, шанба

«Вильярреал» — «Жирона» 0:2

Голлар: Кристиан Стуани, 16 (0:1). Энтони Лосано, 80 (0:2).

«Севилья» — «Атлетик» 2:0

Голлар: Луис Муриэль, 27 (1:0). Франко Васкес, 32 (2:0).

«Леганес» — «Малага» 2:0

Голлар: Хавьер Эрасо, 55 (1:0). Нордин Амрабат, 62 (2:0).

«Депортиво» — «Эйбар» 1:1

Голлар: Такаши Инуи, 11 (0:1). Марко Дмитрович, 33-авт (1:1).

Четлатиш: Максим Коваль, 39 (Д).

«Реал Мадрид» — «Хетафе» 3:1

Голлар: Гарет Бэйл, 24 (1:0). Криштиану Роналду, 45 (2:0). Франциско Портило, 65-пен (2:1). Криштиану Роналду, 78 (3:1).

Четлатиш: Лоик Реми, 47 (Х).

4 март, якшанба

«Леванте» — «Эспаньол» 16:00

«Барселона» — «Атлетико» 20:15

«Реал Сосьедад» — «Алавес» 22:30

«Валенсия» — «Бетис» 00:45

5 март, душанба

«Сельта» — «Лас-Пальмас» 01:00

Фото: FotMob


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz