Қайднома

Қидирув

Суперлига учрашувларига мухлислар оилавий ташриф буюришмоқда

Суперлига учрашувларига мухлислар оилавий ташриф буюришмоқда

  04.03.2018 11:07
  0
  582
Суперлига учрашувларига мухлислар оилавий ташриф буюришмоқда

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлиганинг 1-турида стадиондаги ажойиб муҳит яратган мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтди.

“Суперлиганинг 1-тури жуда ажойиб бошланди. Фарғонада “Нефтчи” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги мавсумнинг очилиш ўйинида қатнашдим. Шу куни “Истиқлол” стадионига 20 000 га яқин мухлис ташриф буюриб, ўйингоҳда ҳақиқий байрамона муҳит ҳукмронлик қилди. Мазкур муҳитни юзага келтиришда саъй-ҳаракат қилган клуб мутассаддилари ва биринчи навбатда фарғоналик футбол ишқибозларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Гувоҳи бўлганингиздек, майдон эгалари “Нефтчи” футболчилари ҳам бундан руҳланиб, кучли таркибга эга бўлган “Насаф”га қарши шиддатли ва ҳужумкор ўйин намойиш қилишди. Айтмоқчи бўлганим, мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришса, майдонда ҳам шунга мос ўйин бўлади.

Бугун бўлиб ўтган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳам стадион мухлислар билан тўлди. Деярли 14 000 га яқин мухлис ўзларининг севимли жамоалари қўллаб-қувватлаш учун Бухородаги стадионга ташриф буюришди. Мухлислар бу ўйинда ҳам муросасиз ўйин гувоҳига айланишди.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча футбол мухлисларини стадионларга чорлаб қоламан. Футбол Сиз учун, мухлислар учун. Стадионларга ташриф буюриб, ўз севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!” – деди Умид Аҳмаджонов.

***

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг юртимизда футболни ривожлантириш, уни юқори босқичга олиб чиқиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатлардан асосий мақсад мухлисларни яна стадионларга қайтариш, футбол учрашувларини томоша қилиш учун оилавий тарзда мухлислар ташрифини таъминлаш эканлиги кўп бор таъкидланмоқда.

Суперлиганинг 1-туриданоқ мухлислар стадионларга қайтаётгани юртимиздаги футбол ишқибозлари катта футболни соғинишгани, футболни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларга улар ҳам хайрихоҳ эканликларини кўрсатади.

Жумладан, бугун бўлиб ўтган “Бунёдкор” – АГМК учрашувида стадионга мухлислар ўзларининг жажжи фарзандлари, турмуш ўртоқлари билан келганликларини кўриш мумкин. Асосийси, ўзбек футбол мухлислари ҳам стадионда ҳақиқий мухлислик қилиш маданиятини намойиш қилиб беришаётгани қувонарлидир.

Мухлисларни стадионларга чорлаб қоламиз!


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz