Қайднома

Қидирув

"Олтин" даврини бошида ўтказаётган "Локо" Қатарга сафар қилмоқда

"Олтин" даврини бошида ўтказаётган "Локо" Қатарга сафар қилмоқда

  04.03.2018 14:32
  0
  477

“Локомотив” жамоаси 6 март куни ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи 3-тури доирасида сафарда Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоаси меҳмони бўлади. “Темирйўлчилар” жамоаси бугун 18:00да Доҳага чартер рейс орқали йўл олади.  Мураббийлар штаби Қатарга 20 нафар футболчи олиб кетишни лозим топишди.  Жароҳатидан тикланган Нивалдо ҳам жамоа билан биргаликда сафарга йўл олмоқда.

“Локомотив”нинг Қатарга кетаётган таркиби:
Дарвозабонлар: 
 Игнатий Нестеров,  Мамур Икромов.
Ҳимоячилар:  Ислом Тўхтахўжаев,  Салим Мустафоев,  Олег Зотеев,  Бобурбек Юлдашов,  Шуҳрат Муҳаммадиев.
Ярим ҳимоячилар:  Садриддин Абдуллаев,  Икромжон Алибоев,  Сардор Мирзаев,  Кахи Махарадзе,  Диёржон Туропов,  Шерзод Каримов,  Игорь Йелич,  Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов.
Ҳужумчилар:  Марат Бикмаев,  Ҳусниддин Ғофуров,  Чо Сук Жае,  Нивалдо

Қайд этиш жоизки,  “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” баҳси 6 март куни Доҳадаги “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида бўлиб ўтади.   Учрашув бизнинг вақтимиз билан соат 20:00да старт олади.

Айтганча, "темирйўлчилар" жамоасининг янги аъзоси – Сардор Рашидов Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтига мазкур ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Мен кўпроқ ўйнашни ва футболчи сифатида ўсишни истадим. Шу сабабли ҳам "Ал Жазира" жамоасини тарк этиб, "Локомотив" сафига келиб қўшилдим.  Бу бежиз эмас.   "Локомотив" – катта клуб.  У айни пайтда Осиё майдонларида иштирок этмоқда ҳамда жуда катта мақсадларни кўзлаган.   Мен бу жамоага ҳар бир мусобақада соврин ютиш мақсадида келдим.  Ҳар бир жамоанинг ҳам "олтин даври" бўлади.  Ҳозир айнан "Локомотив"нинг даври. Жамоа етарли даражада салоҳиятга эга ва Осиё Чемпионлар Лигасида улкан зафарни кўзламоқда.  Мен ушбу жамоа билан улкан ғалабаларга эришмоқчиман.   Йўқса Ўзбекистон чемпионатига қайтмаган бўлардим,   - дея таъкидлади Рашидов.


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz