Қайднома

Қидирув

Жезуалду Феррейра: “Фалсафамиз, ҳар бир ўйинда кўпроқ гол уриш”

Жезуалду Феррейра: “Фалсафамиз, ҳар бир ўйинда кўпроқ гол уриш”

  04.03.2018 14:38
  0
  531
Жезуалду Феррейра: “Фалсафамиз, ҳар бир ўйинда кўпроқ гол уриш”

Бугун “Марказий” стадионимизнинг анжуманлар залида, “Насаф” – “Ал Садд” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Ал Садд” клуби бош мураббийи Жезуалду Феррейра ва жамоанинг 5-рақамдаги ярим ҳимоячиси Жугуртҳа Ҳамроунлар иштирок этишди.

Жезуалду Феррейра: - Аввалом бор ассалому алайкум, бизни яхши кутиб олишгани учун мезбонларга ташаккуримни билдираман. Биз эртага бўладиган ўйинга тайёрмиз. Ўйин қизиқарли бўлишини олдиндан айтишим мумкин.

Таркибимизда айрим йўқотишлар бор. Масалан Хавини Қаршига олиб келмадик, унинг жароҳати бор. Аммо жамоамизда майдонга  тушадиган футболчилар етарли, улар ўйинга  тайёр.

Жамоамизда руҳий ҳолат жойида. Чемпионатимизнинг бўлиб ўтган ўйинида мағлуб бўлдик, бу мағлубият аламли бўлди, лекин ОЧЛ ўйинларида натижаларимиз яхши. Олдимизда қийин ўйинлар кутиб турибди. Аммо бўлажак ўйинларда ҳам ижобий натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.

Биз “Насаф”нинг ўйинларини кўриб чиқдик, яъни ўрганиб чиқдик. Рақибимиз ҳимоядан ҳужумларга тез ўтадиган ўйин кўрсатади. Жамоамизда бир фалсафа шаклланган, бу ҳам бўлса, ҳар бир учрашувда кўпроқ гол уриш.

Гуруҳимиздан кучли жамоалар жой олишган. Ўтган учрашувларда 6 очко тўплаган бўлсакда, ўзимизни етакчи ҳисобламай олмаймиз. Олдинда муҳим ўйинлар бор. Рақибимиз “Насаф” ҳам шундай кучли жамоа ҳисобланади. Мана сизларда миллий чемпионат старт олди. Демак, рақибимиз “Насаф”нинг ҳам борган сари ўйинлари кучайиб бораверади.  

Жугуртҳа Ҳамроун: - Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди, бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Жамоадошларим ўйинга тайёр, эртага ғалаба учун майдонга тушамиз.

Ўзбек футболидан яхши хабарим бор. Масалан Сардор Рашидов бизни чемпионатда тўп тепган. Аммо мен рақибнинг қандай кучга эгалигига эътибор бермайман. Биз учун рақиб ким бўлишини унчалик аҳамияти йўқ.


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz