Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: “Эртанги рақибимиз анча кучли жамоа”

Рўзиқул Бердиев: “Эртанги рақибимиз анча кучли жамоа”

  04.03.2018 15:00
  0
  484

Ўйинолди матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз устози  Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳужумчимиз Бобир Абдухолиқовлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Ассалому алайкум, ОЧЛ мусобақалари катта нуфузга эга ҳисобланади. Бу мусобақада кучсиз жамоалар бўлмайди. Ушбу мусобақада қатнашиш учун гуруҳ босқичига чиққанмиз.  “Ал Садд” жамоаси ҳам гуруҳимиздаги жиддий рақиблардан бири ҳисобланади. Ўзингизга маълум, улар гуруҳдаги ўтган икки ўйинда ғалаба қозонишган. Таркибида юқори ижрога эга футболчилар талайгина.

Бунақа ўйинларда футболчиларнинг руҳий тайёргарлиги катта аҳамият касб этади. Шуларни ҳисобга олиб, бўлажак ўйинга тайёргарлик кўрдик. Умид қиламанки, йигитларимиз мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучларини ишга солишади. Улардан майдонда эркин ҳаракат қилиши талаб этилади.

Жамоамизда йўқотишлар йўқ. Ҳамма футболчиларимиз ўйинга тайёр. Ҳужумчимиз Драган Черан Фарғонада бўлган ўйинда майдонга тушмади. Унда кичик жароҳат бор эди. Биз таваккал қилишни ҳоҳламадик. Аммо у бугун машғулотларимизга қўшилди ва эртага бўладиган ўйинда жамоамизга ёрдам беради.

Дониёр Нарзуллаев ҳозир Тошкентда, шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Унинг аҳволи анча яхши. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, у тезроқ сафга қайтиб жамоадошларимга ёрдам берай деяпти. Умид қиламамизки, футболчимиз яқин кунларда машғулотларимизга қўшилади.

Бобир Абдухолиқов: - Эртага бизни қизиқарли учрашув кутиб турибди. Бизга рақиб қандай кучга эга эканлигини унчалик аҳамияти йўқ. Аммо рақибимизни ҳурмат қиламиз. Биз эртага мухлисларимизни хурсанд қилиш мақсадида, ғалаба учун майдонга тушамиз. Ғалаба қозониш учун боримизни берамиз.Камчилик ҳар жамоада ҳам бўлади, биз ҳам рақибни яхши ўргандик. Эртага рақибни хато ва камчиликларидан фойдаланишга уринамиз.


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz