Қайднома

Қидирув

Париждаги ўйинни Брих бошқаради

Париждаги ўйинни Брих бошқаради

  04.03.2018 16:35
  0
  443
Париждаги ўйинни Брих бошқаради

Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб учрашувидан ўрин олган «ПСЖ»-«Реал» баҳсини Феликс Брих бошчилигидаги германиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Марк Борш ва Штефан Лупплар ёрдам беришади. Дарвоза ортида Бастиан Данкерт ва Марко Фритц турса, Маркус Хекер тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради.

«Ливерпуль»-«Порту» ўйини ҳам германиялик ҳакамларга ишониб топширилган. Бош ҳакам - Феликс Цвайер. Қанотларда Торстен Шиффнер ва Марко Ахмюллер турса, дарвоза ортидаги жойни Даниэль Зиберт ва Саша Штегеманн эгаллайди. Тўртинчи ҳакам Рафаэль Фольт.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ўз уйида «ПСЖ»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган. «Ливерпуль» эса сафарда «Порту»дан 5:0 ҳисобида устун келган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz