Қайднома

Қидирув

Тьерри Анри: «Гвардиола ҳаддан ортиқ ақлли инсон»

Тьерри Анри: «Гвардиола ҳаддан ортиқ ақлли инсон»

  05.03.2018 08:56
  0
  455
Тьерри Анри: «Гвардиола ҳаддан ортиқ ақлли инсон»

«Арсенал» ва «Барселона» клублари собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри ўзининг футболчилик фаолиятида Гвардиоланинг хизматлари ҳақида гапириб ўтди.

«Футбол ўйнашни 30 ёшимда ўргандим. «Арсенал», «Монако», «Ювентус» клублари ва халқаро майдонларда ўйнаб футболга бошқа кўз билан назар ташлардим.

Ҳар бир ҳаракатга 100% куч билан интилиш майдонни кўра билиш ва тактик ҳаракатларни тушуниб етдим.

Ҳатто машғулот давомида сув ичиш учун тўхталганда иложи борича тезроқ ҳаракат қилиб ортга қайтишга интилар эдик, Гвардиоланинг майда жиҳатларга ҳам бўлган эътибори жуда юқори.

У ҳаддан ортиқ ақлли, чунки кўп кузатади ва хатоларимизни тузатишга интилади. Бунинг оқибатида муаммолар ҳам туғилиб туради, чунки бир бўлимнинг ўзида 5 маротаба ҳам тактикани ўзгартириб юборар эди.

Келинг мен сизга : «Лондонда учрашамиз» деб туриб, манзил ҳам бошқа нарса ҳам қолдирмаслигим мумкин. Гвардиола ҳеч қачон бундай қилмайди. У манзил, машина, GPS ва бошқа кўп нарсаларни ҳам ўйлаб чиқади», - дейди Анри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz