Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Барселона» ўз майдонида «Атлетико»ни мағлуб этди

Ла-лига: «Барселона» ўз майдонида «Атлетико»ни мағлуб этди

  04.03.2018 22:07
  0
  439
Ла-лига: «Барселона» ўз майдонида «Атлетико»ни мағлуб этди

Испания чемпионати 27-туридан ўрин олган баҳслар давом этмоқда.

Турнинг марказий учрашуви Каталониядаги «Камп-Ноу» стадионида бўлиб ўтди ва унда «Барселона» «Атлетико»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида «Атлетико» футболчилари жарима майдончаси атрофида ўйин Лионель Мессига нисбатан ўйин қоидасини бузишди ва жабрланувчи Леонинг ўзи мазкур нуқтадан суперзарба йўллаб ҳисобни очди.

Учрашувда ҳар икки томон яна биттадан гол киритишди, аммо бу голлар офсайд сабаб инобатга олинмади. Шу тариқа каталонияликлар энг яқин таъқибчиларидан яна уч очкога илгарилаб кетди.

ЛА-ЛИГА. 27-ТУР

БАРСЕЛОНА – АТЛЕТИКО 1:0 (1:0)

4 март, «Камп Ноу»

Гол: 1:0 – 26 Месси.

Барселона: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Коутиньо (Паулиньо, 84), Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Андре Гомеш, 36), Месси, Суарес.

Атлетико: Облак, Хименес, Филипе Луис (Люка Эрнандес, 75), Врсалько (Корреа, 59), Годин, Сауль, Габи (Гамейро, 66), Парти, Коке, Гризманн, Диего Коста.

Огоҳлантиришлар: Месси (30), Врсалько (31), Хименес (57), Ракитич (69).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz