Қайднома

Қидирув

Бугун футбол. «Насаф» – «Ал Садд»

Бугун футбол. «Насаф» – «Ал Садд»

  05.03.2018 09:38
  0
  380
Бугун футбол. «Насаф» – «Ал Садд»

Бугун Қарши шаҳри қитъамизнинг клублари ўртасидаги энг нуфузли мусобақа -Осиё чемпионлар лигасининг яна бир учрашувига мезбонлик қилади. Муҳташам “Марказий” стадионимизда, мамлакатимиз футбол ишқибозларининг севимли жамоасига айланиб бораётган “Насаф” жамоамиз, Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилади.

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 3-тур

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал Садд” (Қатар)

05.03.2018. “Марказий” стадион. 18:30да

Бош ҳакам: Иида Жумпеи (Япония)     

Қанот ҳакамлари: Очи Шинжи (Япония), Караками Сатоши (Япония)

Тўртинчи ҳакам: Алибек Сапаев (Туркманистон)

Назоратчи: Ҳусайн Милажерди Аскари (Эрон)

Комиссар: Лее Санг Вон (Жанубий Корея)

Бугун йигитларимиз нафақат клубимиз шарафини, балки Соҳибқирон Амир Темурдек бобомиз туғилиб, вояга етган юрт шаънини ҳимоя қилишади. Миллионлаб юртимиз  футбол ишқибозлари “Насаф”дан ғалаба кутмоқда. Улар бугун футболчиларимиз билан стадионда, телеэкран қаршисида елкама елка туришади. Ишқибозлик қилишади. Далда бўлишади.

Футболчиларимиз эса, бугун бор кучлари ва маҳоратларини ишга солишади, футбол ишқибозларига қувонч ҳадия этишади.

Бугун ана шундай кайфият ва ниятлар билан Қаршида тонг отди.

“Насаф” бугун Осиё чемпионлар лигасидаги 21-учрашувида майдонга тушади. Бу сафар рақиб анча жиддий. “Ал Садд”ни гуруҳимизда ҳали ҳеч бир жамоа тўхтата олгани йўқ. Жамоамиз бугун бундай шарафга эришишини жуда ҳоҳлаймиз ва ишонамиз.

Бугун минг-минглаб футбол ишқибозлари “Марказий” стадионимизга ташриф буюришади. Аслида воҳамиз футбол ишқибозлари мамлакатимиздаги энг бахтли футбол ишқибозларидан саналишади. Негаки, уларга миллий чемпионатимиз учрашувлари билан бирга, ОЧЛ ўйинларини ҳам томоша қилиш насиб этмоқда. Бундай учрашувни стадионда туриб томоша қилишга нима етсин. Нафақат қизиқарли футболга гувоҳ бўлиш, балки стадиондаги муҳитда иштирок этиб, ҳаёт ташвишларидан бироз бўлсада фориғ бўлиб ҳордиқ чиқариш қандай яхши.

Шундай экан, азиз футбол ишқибозлари бундай имкониятни қўлдан чиқарманг!

“Марказий”га марҳамат қилинг!

Манба: www.fcnasaf.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?

«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz