Қайднома

Қидирув

Суперлигани қадрлаш мажбурияти «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 18-сонида...

Суперлигани қадрлаш мажбурияти «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 18-сонида...

  05.03.2018 10:37
  0
  530
Суперлигани қадрлаш мажбурияти «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 18-сонида...

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 18-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Суперлигани қадрлаш мажбурияти

Мамлакатимиз футбол муҳити миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати финал босқичига боролмаслиги туб сабабини узоқ йиллар олий лига савияси билан боғлади…

- Янги футболчиларга ишонч катта

Суперлиганинг бир қатор клубларида мавсум старти олдидан янги футболчиларни кенг жамоатчиликка таништириш маросими ҳақида.

- Мухлислар байрамга шай

Очиғи, интиқлик билан кутилган Суперлига 1-тури шарҳига мос сарлавҳа топишда анча қийналдик...

- ҳакамлар ва назоратчилар

Янги мавсумда ПФЛ мусобақаларида ишлайдиган бош ҳакамлар, лайнсменлар ва назоратчилар рўйхати эълон қилинди.

- «Заявка» (Суперлига-2018)

клубларимизнинг раҳбарият, мураббийлар, футболчилардан иборат тўлиқ таркиби билан танишамиз!

- Баҳодир Насимов: «Ж.Корея клубидан трансферимни сотиб олдим»

Ўтган мавсумни Жанубий Кореянинг «Ансан Гринерс» жамоасида ўтказган тажрибали ҳужумчи Баҳодир Насимов фаолиятини яна Ўзбекистонда давом эттира бошлади...

- Яхши ва ёмон

Ўзбек футболида охирги ярим йилда ўзгаришлар шу қадар кўп бўлдики, қай биридан бошлашни ҳам билмайсан. Ҳаммасини айтсак, газетада биз учун ажратилган саҳифа етмай қолиши мумкин...

- CAFA кубоги

Ўзбек футболига янги раҳбарият келганидан буён ҳафтасига камида 3-4та янгилик эшитиб турибмиз. Ташкилотнинг расмий сайти эса анча-мунча ахборот порталларидан қолишмайдиган тарзда ишламоқда...

- Отабек Зокиров: «Суперлигада яққол аутсайдерни кўрмаяпман»

Ўтган йилни Навоийнинг «Қизилқум» жамоасида ўтказган ҳужумчи Отабек Зокиров яқинда АГМК аъзосига айланиб, олмалиқликлар билан бир йиллик шартнома имзолади...

- ЧЛ «плей-офф» босқичи: «4+

Кучсизроқ жамоанинг еврофутбол гултожи саналган ЧЛ «плей-офф» босқичига чиқолмаслиги барчага аён ҳақиқат. Шундай бўлсада, «ҳаёт ёки ўлим» даражасидаги раундлар ўйинларида ҳам томонлардан бирининг чинакамига калтакланиши дам-бадам кузатилади...

- Гвардиола орзусидаги қаҳрамон Эмерик Ляпорт

Яқинда Рио Фердинанд таъкидлаганидек, айни пайт Европанинг энг яхши ҳимоячиси ким эканлигини айтиш мушкул. «Авваллари ҳеч иккиланмай, Пуйоль, Терри ёки Мальдинидан бирининг номи тилга олинарди. Ҳозир эса бу борада етакчи йўқ», - деди англиялик собиқ футболчи...

- Сульшер жамоаси

АПЛ: ЭНГ ЯХШИ ЗАХИРА

- Адриен Рабьо: «Аслида, намунали йигитман, фақат»

22 ёшли Адриен Рабьо жорий мавсум «ПСЖ» етакчилари қаторида гавдаланмоқда. Ҳарқалай, мухлислар ҳам, мутахассислар ҳам иқтидорли йигитнинг ўйинлардаги фойдали ҳаракатларини муносиб баҳолашмоқда...

- Ношуд исрофгарнинг аъло хариди

Вальтер Сабатини Римда исрофгар мутахассис сифатида танилган. Бироқ «Рома»нинг сўнгги омадли трансфери айнан шу спорт директорининг ташаббуси билан амалга ошди.

- Ҳобби зарар қилмайди

Луис Энрике «Челси»ни қабул қилишга шошилмаяпти. Хўш, бунга сабаб нима?

- Ғурири баланд орол

МЎЪЖАЗГИНА ОРОЛ - ЖЕРСИ ФУТБОЛИ УЕФА ТАРКИБИГА ҚЎШИЛИШГА УРИНДИ

- Яна янгилик

УЕФА еврокубоклар форматига яна бир бора тузатишлар киритишни лозим топди. Хўш, бу сафар қандай янгиликларга қўл урилди? Ҳаммаси ҳайратланарли!

- Карлуш Кейруш: «Ўша гап Месси ўзга сайёралик»

27-28 февраль кунлари Сочида ЖЧ-2018 иштирокчи жамоалари вакиллари учун ташкиллаштирилган семинарда Эрон миллий термаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ҳам қатнашди. Маросим якунида FIFA.com сайти ижодкорлари португалиялик мутахассисни безовта қилиб, махсус интервью олишди.

МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: Айни ДОЛЗАРБ масала

«интерФутбол»нинг аввалги сонида муаллиф Муҳаммад Вали яна айни долзарб масалани кўтарибди. Дарҳақиқат, «Футболимиз очиқ ярасига ишора» мақоласида жуда ўринли мулоҳазалар чиройли тарзда баён этилибди. Бунда «Навбаҳор» ва «Бунёдкор»га белгиланган йирик моддий жазо мавзусини назарда тутяпман...

- «Хайр, Париж»

НЕЙМАР 3 ОЙ МУДДАТ ФУТБОЛСИЗ ҚОЛДИ

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz