Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» – «Қизилқум» учрашуви Навоийга кўчирилди

«Қўқон-1912» – «Қизилқум» учрашуви Навоийга кўчирилди

  05.03.2018 12:23
  0
  437
«Қўқон-1912» – «Қизилқум» учрашуви Навоийга кўчирилди

Жорий йил 8 март куни соат 20:00 да Суперлига 2-тур ўйинлари доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум”  ўртасидаги учрашув “Қўқон-1912” стадионида  ўтказилиши кўзда тутилган эди. 

Янги мавсум олдидан “Қўқон-1912” стадиони Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг амалий кўмаги билан тўлиқ таъмирланди.   Лекин стадион майдонининг чимлари февраль ойида об-ҳавонинг совуқ келганлиги сабабли етарли даражада ўсиб етилмади.

Шу сабабдан "Қўқон-1912" жамоаси Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасига мазкур учрашувни “Қизилқум” футбол клубининг стадионида ўтказилишига рухсат берилишини сўраб мурожаат қилди.  ПФЛ ушбу мурожаатни қондирди ва 2-тур доирасидаги учрашув Навоий шаҳрига кўчирилди.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz