Қайднома

Қидирув

ОФК мутахассиси «Чиғатой»даги майдон қурилиши билан танишди

ОФК мутахассиси «Чиғатой»даги майдон қурилиши билан танишди

  05.03.2018 14:28
  0
  419
ОФК мутахассиси «Чиғатой»даги майдон қурилиши билан танишди

Хабарингиз бўлса, ўтган йилнинг 9 ноябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан учрашиб, мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришганди.

Келишувга асосан “Чиғатой” спорт базасидагисунъий қопламали майдон ОФК томонидан ажратиладиган маблағлар асосида тўлалигича реконструкция қилиниши белгилаб қўйилганди.

ОФКнинг ана шу лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган ишлар билан танишиш мақсадида Осиё футбол Конфедерациясининг  футбол майдонлари қурилиши бўйича юқори малакали мутахасиси Пун Йоук Йенг юртимизга ташриф буюрди.

У  “Чиғатой” спорт базасига ташриф буюриб,  ОФК томонидан ажратилган маблағ асосида қуриладиган сунъий қопламали стадионнинг қурилиш ишлари билан танишди. Майдонни барпо қилиш бўйича ўзининг амалий маслаҳаларини бериб ўтди.  Бу борада ОФКнинг тажрибаси билан ўртоқлашди.

Ушбу сунъий қопламали стадион барпо қилингандан кейин бу ерда йилнинг исталган фаслида машғулотлар олиб бориш ва назорат учрашувлари ўтказиш мумкин бўлади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz