Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2018. «Локомотив» «Дуҳайл»га қарши қандай либосларда ўйнайди?

ОЧЛ-2018. «Локомотив» «Дуҳайл»га қарши қандай либосларда ўйнайди?

  05.03.2018 15:38
  0
  454
ОЧЛ-2018. «Локомотив» «Дуҳайл»га қарши қандай либосларда ўйнайди?

Эртага,  6 март куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” баҳси бўлиб ўтади. 

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа расмийлари ҳамда ўйин ташкилотчилари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.  Унда жамоаларнинг ўйинолди расмий машғулоти,  матбуот анжумани ҳамда эртанги беллашувни жамоалар қандай либосларда ўтказиши каби масалалар муҳокама қилинди.

Унга кўра, “Локомотив” “Ал Дуҳаил” билан ўйинни оқ-яшил-оқ рангли либосда ўтказади.  Жамоамиз дарвозабони бинафша ранг футболка, қора шортик ҳамда қора гетриларда майдонга чиқадиган бўлди.  Мезбонлар эса анъанавий тўлиқ қизил рангдаги формада ўйнашади.  “Дуҳаил” посбони тўлиқ сариқ рангдаги либосни кийиши ойдинлашди.

Қайд этиш жоизки,  бугун шунингдек маҳаллий вақт билан соат 17:30да (Тошкент вақти билан 19:30да) ҳар икки жамоа устозлари ва бир нафардан футболчи иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.

Унда Андрей Микляевга жамоамиз сардори Садриддин Абдуллаев ҳамроҳлик қилади.  Сўнг соат 18:00да “Локомотив” “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида расмий машғулот ўтказади.  Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда кечади.

img_0045

img_0050

img_0078

img_0126


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz