Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Футбол ишқибозларига яхши кайфият улашиш учун ўйнадик»

Рўзиқул Бердиев: «Футбол ишқибозларига яхши кайфият улашиш учун ўйнадик»

  06.03.2018 15:33
  0
  456
Рўзиқул Бердиев: «Футбол ишқибозларига яхши кайфият улашиш учун ўйнадик»

“Насаф” – “Ал Садд” учрашуви якунларига бағишланган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида, жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилган, дарвозабонимиз Санжар Қувватовлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Барчани ғалаба билан табриклайман. Бугунги баҳсда футболчиларимиз борларини бериб ўйнашди бунинг эвазига муҳим ғалабага эришдик. Бугунги олқишлар менга эмас, футболчиларга тегишли. Ишқибозларга эса алоҳида ташаккур билдираман. Мухлислар стадионда ажойиб муҳит яратишди. Биз эса уларга хуш кайфият улашдик. Жамоа бугунги беллашувга руҳан яхши тайёрлангани чиройли ўйинимизга сабаб бўлди. Маҳоратга қарши кучли иштиёқ ва яхши тайёргарлик билан курашиш мумкинлигини исботладик.

Чераннинг йўқлиги бугун бизни ташвишга солганди. Аммо унинг йўқлигини футболчиларимиз билдиришмади. Унинг ўрнида бугун Ислом Рашидхонов ҳаракат қилди. "Ал Садд" кўпроқ тўпни ўзида сақлашга уринадиган жамоа бўлгани учун, рақибимизни тўпсиз қолдиришга кўрсатма бергандик. Буни йигитларимиз уддалашди.  

Хави? Хави келмагани учун ҳам биз ҳам Черанни бугунги ўйинга қўймадик (кулади).

ОЧЛ гуруҳ босқичидан олдин бизга аутсайдер сифатида қараганлар ҳам бўлди. Ҳаттоки бизни бир очко ҳам ишлай олмайди деган, тахминлар ҳам бўлди. Ҳозир эса ҳисобимизда олти очко бор. Кейинги босқичга чиқиш учун энди бизда ҳам имкон бор.

Бу мусобақа ёш футболчиларимизга тажриба мактаби бўлади. Футболчилар мана шундай ўйинларда тажриба тўплашади. Ҳолатдан келиб чиқиб, айтиш мумкинки ёшларимиз билан ҳам барча жамоаларга қарши муносиб ўйнаса бўлади. Охирги иккита учрашув бунга яққол мисол бўла олади.

Черанни даволаниши учун уйига жўнатдик. У биздан шуни сўради. Юртидаги шифокорлар унга тезда жароҳатидан фориғ бўлишига ёрдам беришини айтган. Умид қиламиз у Қатардаги учрашувда жамоамизга ёрдам беради.

Жаҳонгир Алиев? Футболчимиз жароҳати туфайли бизга ёрдам бера олмаётган эди. Энди у бизга ёрдам бера олади. Унга кейинги ўйинларда ҳам имкон берамиз. Бугун кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик. Футболда ягона гол билан ҳам уч очкони қўлга киритиш мумкин. Ҳужум чизиғимизда кўпроқ ёш футболчилар ўйнашмоқда. Уларга бироз совуққонлик етишмаяпти. Бу камчиликларимиз устида ишлашда давом этамиз.

Биз бутун Ўзбекистон учун, юртимиздаги футбол ишқибозларига яхши кайфият улашиш учун ўйнадик.

Асосий вазифамиз,  ўйин барқарорлигини сақлаш, шундай маромни ушлаб туришга ҳаракат қиламиз.

Санжар Қувватов: Ўйин жуда қизиқ ва қийин бўлди. Бугун стадионимизга ташриф буюрган мухлислар 12-футболчи сифатида бизга катта ёрдам беришди. Бу бизга ишонч ва куч берди. Уларга каттадан-катта раҳматлар айтамиз. Рақибдан чўчиганим йўқ, майдонда ўзимизни футболчиларни ва стадиондаги мухлисларни кўриб турдим (кулади). Футболни мазза қилиб ўйнаш керак. Ҳар кимга ҳам бундай учрашувларда майдонга тушиш насиб этмаслиги мумкин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz