Қайднома

Қидирув

Роналду фаолиятидаги энг яхши кўрсатгични қайд этди

Роналду фаолиятидаги энг яхши кўрсатгични қайд этди

  06.03.2018 16:56
  0
  378
Роналду фаолиятидаги энг яхши кўрсатгични қайд этди

«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсумнинг ҳал қилувчи палласида ўзининг энг зўр спорт формасини кўрсатмоқда. 2018 йили Роналду «Реал» клубининг 10та ўйинида иштирок этди ва ушбу баҳсларда 14та тўп киритди.

Португалиялик футболчининг голлар шоуси 21 январь куни «Депортиво» жамоасига қарши бошланди. Шу ўйинда Криштиану дубль қайд этди ва гол уришда давом этмоқда. Дам олиш кунлари Роналду «Хетафе» жамоасига ҳам иккита тўп киритди.

21 январдан бошлаб Роналду фақатгина «Леванте» клубига қарши ўйинда гол ура олмади (2:2).

Йилнинг бошида аввал 10та ўйинда 14 гол – футболчининг бутун фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz