Қайднома

Қидирув

«МЮ» 2013-йилдан буён илк бор 0:2 ҳисобини йўққа чиқарди

«МЮ» 2013-йилдан буён илк бор 0:2 ҳисобини йўққа чиқарди

  06.03.2018 18:48
  0
  550
«МЮ» 2013-йилдан буён илк бор 0:2 ҳисобини йўққа чиқарди

«Манчестер Юнайтед» клуби Англия чемпионати 29-тури доирасида «Кристал Пэлас»га (3:2) қарши кечган ўйинда иродали ғалабани қўлга киритди.

Лондонликлар 48-дақиқагача 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эдилар, бироқ Жозе Моуриньо шогирдлари уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, уч очко эгасига айландилар. Шу тариқа, манкунианликлар 5 йил деганда илк бор иккита тўп фарқи билан ютқаза туриб, ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлдилар.

2013 йилда «Халл Сити» 13-дақиқага келиб икки тўп киритган, бироқ «МЮ» ушбу учрашувни ҳам 3:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz