Қайднома

Қидирув

«Хайр, Париж» ёхуд 3 ойга футболсиз қолган Неймар ҳақида

«Хайр, Париж» ёхуд 3 ойга футболсиз қолган Неймар ҳақида

  07.03.2018 00:21
  1
  2538
«Хайр, Париж» ёхуд 3 ойга футболсиз қолган Неймар ҳақида

«ПСЖ»нинг бош юлдузи Франция чемпионати 27-турида «Марсел»га қарши кечган ўйинда орттирган жароҳати туфайли жарроҳлик столига ётди. Энг ёмони, катта эҳтимолки, у мавсумнинг қолган қисмида майдонга тушолмайди.

Тўғри, тахмин қилинишича, Неймар Бразилия миллий жамоасининг ЖЧ-2018 доирасидаги илк ўйинигача тўлиқ тикланиши керак. Футболчи аввалги ҳафта ватанига қайтди (26 ёшли ҳужумчини Рио-де-Жанейро аэропортидан ногиронлар аравачасида олиб ўтишди) ва шанба куни жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Чунончи, Париждаги чуқураштирилган тиббий текширув натижаси яхши чиқмади - ҳужумчининг тўпиқ суяги сингани маълум бўлди. Бразилия термаси шифокори Родриго Лашмар тиббий текширувда бевосита қатнашиб, операция бўйича қарор чиқаришда ҳам иштирок этди.

Унинг айтишича, бундай жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни  2,5-3 ой вақт олади. Демак, барчаси яхши чиқса, Неймар май ойи охирида, яъни ЖЧ стартига оз муддат қолган вақтда майдонга тушиши мумкин.

Табиийки, Францияда энг қимматбаҳо футболчининг жароҳати кенг муҳокама қилинмоқда. L’Equipe нашрида ёзилишича, Неймар «ПСЖ»нинг умумий ҳолатга муносабатидан жуда хафа. «Хайр, Париж» -  газета муқоваси шундай безатилди ва бу Неймар тиклангач, жамоага қайтмаслиги мумкинлигига шаъма.

Le Parisien газетаси эса ушбу ёқимсиз жароҳат клубнинг ички муҳитига салбий таъсир қилгани ҳақида маълумот берди. Яъни Унаи Эмери бошчилигидаги мураббийлар штаби ва доктор Эрик Ролан раҳбарлигидаги тиббий  департамент ўртасидаги муносабатлар жуда таранглашган.

Зеро, испан мутахассиси олдинроқ Неймар «Реал»га қарши кечадиган ЧЛ 1|8 финали жавоб ўйинига қадар тайёр бўлишини айтганди, аммо орадан бир кун ўтиб, шифокорлар унга мутлақо бошқача ташхис қўйишди...


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Uzir mavzudan tashqari narsani yozganim uchun. Turkiyadan arzon kiyim kechak va boshqa maxsulotlar bilan optom savdo qilmoqchi bo‘lganlar uchun @bor_bara_ka
07.03.2018 10:07

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz