Қайднома

Қидирув

Каррагер: «Ансен Венгерга жавоб берадиган вақт келди»

Каррагер: «Ансен Венгерга жавоб берадиган вақт келди»

  06.03.2018 22:47
  0
  426
Каррагер: «Ансен Венгерга жавоб берадиган вақт келди»

Англия терма жамоаси ва «Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагернинг фикрича, «Арсенал» Арсен Венгер бошқарувида муваффақиятга эришолмайди.

«Салбий натижаларни ижобийга  айлантиришнинг ягона йўли - Венгерга жавоб бериш. Ҳа, у Британия футболидаги энг буюк мураббийлардан бири, албатта. Бу ҳақиқат. Аммо айни пайт «Арсенал»нинг баъзи мухлислари ЕЛдаги ғалабага хайрихоҳ эмаслар.

Чунки бундай тақдирда клуб ЧЛ йўлланмасини қўлга киритади ва Венгер яна ўз жойида қолади.

Ҳаммасидан айни шу муносабат қайғули. Йўқ, шахсан мен Венгерни қаттиқ ҳурмат қиламан. У чинакам афсона. Аммо Арсенга рўй-рост гапиришнинг вақти келди.

Кимдир масъулиятни ўз зиммасига олиб, «Бас, жамоамизни бошқа мураббий бошқарсин, уни янги йўл сари етакласин», дейиши керак.

Гап Венгернинг клубни муносиб бошқаролмаётганида эмас. Зеро, жамоа охирги 4 йилда 3 марта Англия кубогини ютди - яхши натижа. Аммо кимдир келиб, ишни аъло даражага олиб чиқиши зарур, ахир», - деди Каррагер.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz