Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: «Локомотив» Қатарда мағлубиятгаучради

ОЧЛ: «Локомотив» Қатарда мағлубиятгаучради

  06.03.2018 22:18
  0
  511
ОЧЛ: «Локомотив» Қатарда мағлубиятгаучради

Осиё чемпионлар лигаси 3-тур баҳсида «Локомотив» «Дуҳаил» меҳмони бўлди ва 3:2 ҳисобида мағлубиятни қабул қилди.

Учрашувни майдон эгалари жуда яхши бошлашди ва буни ҳисобда ҳам акс этишди. Юсуф Ал Арабий 10- ва 19-дақиқаларда дарвозамизни ишғол қилди. 25-дақиқага келиб эса ҳисоб йирик кўринишга келиб қолган эди. Биринчи бўлим шу тариқа якун топди.

Ўйиннинг иккинчи ярмида Микляев амалга оширган алмаштиришлар ўз натижасини берди ва 3 дақиқа ичида 2 та тўп киритди. Сардор Мирзаев ўрнига майдонга тушган Нивалдо дарвозабон билан бирга-бир чиқан ҳолда дарвоза тўрини анқи нишонга ола билди.

Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Марат Бикмаев дарвозабонни олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, тўпни унинг устидан ошириб ташлаган ҳолда иккинчи голга муаллифлик қилди. Шундан кейин ҳам “Локомотив” аъзоларида бир неча бор гол уриш имкониятлари туғилди, бироқ уларнинг аксариятида аниқлик етишмади.

Шу тариқа “темирйўлчилар” кетма-кет иккинчи ўйинда очкосиз қолишди.

ОЧЛ. 3-ТУР

ДУҲАИЛ - ЛОКОМОТИВ 3:2 (3:0)

Голлар: 1:0 - 9Эл Араби, 2:0 - 19 Эл Араби, 3:0 - 24 Мсакни, 3:1 - 58 Нивалдо, 3:2 - 59 Бикмаев.

Дуҳаил: Амин Лекомт, Мурод Нажи, Лукас Мендес, Султон Ал Браке, Муҳаммад Муса, Юсуф Мсакни, Нам Тэ Хи, Луиз Жуниор, Карим Будиаф (Б. Алрави, 72), Алмуаз Али (Исмоил Муҳаммад, 69), Юсуф Эл Араби

Локомотив: Игнатий Нестеров, Санжар Шоаҳмедов, Олег Зотеев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ислом Тўхтахўжаев, Садриддин Абдуллаев (Диёржон Туропов, 57), Сардор Рашидов (Ҳусниддин Ғофуров, 80), Сардор Мирзаев (Нивалдо, 56), Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев

Огоҳлантиришлар: Султон Ал Браке 12, Марат Бикмаев 41, Диёржон Туропов 89.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz