Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» Парижда ҳам таслим этилди, кутилганидек «Реал» кейинги босқичда

«ПСЖ» Парижда ҳам таслим этилди, кутилганидек «Реал» кейинги босқичда

  07.03.2018 04:36
  0
  569
«ПСЖ» Парижда ҳам таслим этилди, кутилганидек «Реал» кейинги босқичда

Бугун, 7 март куни Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган “ПСЖ” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин икки учрашув натижасига кўра, “Реал” жамоасининг фойдасига ҳал бўлди ва мадридликлар мусобақа чорак финалига йўлланмани кетма-кет 8 марта қўлга киритишди.

51-дақиқада Марселонининг узатмасидан сўнг Роналду баланд сакраб, тўпни дарвозага йўллаб қўйди. Шундан сўнг парижликлар 66-дақиқага келиб, майдонда 10 киши бўлиб қолишди.

Ҳакамга нималарнидир тушунтирмоқчи бўлган Марко Верратти иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Кейинчалик мадридликлар асосан қарши ҳужумларда ўйнашни маъқул кўришди, лекин 71-дақиқада Пасторе ва Каваниларнинг ҳаракати эвазига ҳисоб тенглашди.

Бироқ, орадан 9 дақиқа ўтиб, бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро “ПСЖ” ҳимоясида юзага келган хато эвазига ғалаба тўпини киритди ва “қироллик клуби”нинг кейинги босқичга чиқиш синовида ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

Шу тариқа, Неймарсиз ўйнаган “ПСЖ” Парижда ҳам мағлубиятга учраб, мусобақани муддатидан олдин тарк этди.

ЕЧЛ, нимчорак финал.

Жавоб ўйини.

“ПСЖ” – “Реал Мадрид” 1:2.

Голлар: Кавани (71) – Роналду (51), Каземиро (80).

“ПСЖ”: Ареоля, Тиаго Силва, Берчиче, Дани Алвес, Маркиньос, Верратти, Мотта (Пасторе, 59), Рабьо, Ди Мария (Дракслер, 76), Мбаппе (Диарра, 85), Кавани.

“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Васкес, Ковачич (Кроос, 71), Каземиро, Асенсио (Иско, 82), Бензема (Бэйл, 76), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Верратти (20), Ковачич (32), Рамос (78), Кавани (84).

Четлатиш: Верратти (66).

Дастлабки учрашув: 1:3.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz