Қайднома

Қидирув

Про-лига: «Истиқлол» хорижда тайёргарлик кўрмоқда

Про-лига: «Истиқлол» хорижда тайёргарлик кўрмоқда

  07.03.2018 11:27
  0
  394
Про-лига: «Истиқлол» хорижда тайёргарлик кўрмоқда

Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси "Про-лига" бахсларига қизғин тайёргарлик кўриш мақсадида қўшни Қирғизтоннинг Ўш шаҳрида ташкил этилган «Сулаймон тоо Кубоги» турнирида иштирок этмоқда.

Саккизта жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақалашаётган турнирда фарғоналиклар “А” гуруҳида мамлакат олий лигасининг “Академия” (Ўш), ҳамда биринчи лига вакиллари “Қизил меҳнат” (Ўш) ва “Жалолобод” (Жалолобд) жамоаларига қарши майдонга тушмоқда. “В” гуруҳини эса олий лиганинг “Нефтчи” (Қўчқор Ота), биринчи лиганинг “Ўш”, “Лининг”, “Шахтёр” (барчаси Ўш шаҳридан) жамоалари ташкил этган.

“Ифтихор” кеча “Жалолобод” жамоасин  йирик – 12:0 ҳисобида мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди. Тўпларни С.Асқаралиев, Э.Акбаров, Т.Толипов, Р.Айвазов (иккитадан), А.Хожимирзаев, А.Султонов, Т.Султонов, О.Исроилов киритишди.

Ҳамюртларимиз навбатдаги ўйинни бугун Қирғизистон чемпионати олий лигаси вакили “Академия”га қарши ўтказишади. Гуруҳдаги сўнгги учрашув эса эртага, “Қизил меҳнат” жамоасига қарши белгиланган.

Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ярим финалга йўлланма олишади, учинчи ва тўртинчи ўриндаги жамоалар ҳам ўзаро куч синашишади. Финал учрашуви 10 март кунига режалаштирилган.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz