Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров ОФК конференциясида иштирок этмоқда

Равшан Ҳайдаров ОФК конференциясида иштирок этмоқда

  07.03.2018 11:34
  0
  377
Равшан Ҳайдаров ОФК конференциясида иштирок этмоқда

Шу йилнинг 6 март куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Олимпия терма жамоалари бош мураббийлари учун ОФКнинг 1-конференцияси бошланди. 

Ушбу Конференцияда ФИФАнинг Мураббийлар ва футболчилар тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Бранимир Ужевич, ОФК Техник директори Энджи Роксбург ҳамда Осиё мамлакатлари Олимпия терма жамоалари бош мураббийлари иштирок этишмоқда. 

Ўзбекистон номидан мазкур конференцияда Равшан Ҳайдаров ва Ислом Аҳмедов қатнашяпти. 

Конференцияда шу йилнинг январь ойида Хитойда ўтказилган U-23 Осиё чемпионати таҳлил қилинди. Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг муваффақияти конференция иштирокчилари томонидан юксак баҳоланди. Равшан Ҳайдаров мазкур мусобақага тайёргарлик жараёни, ўйин услублари ва тактик ўзгаришлар ҳақида йиғилганларга маъруза қилиб берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон ОТЖнинг Осиё чемпионатидаги ғалабасига бағишланган видеоролик йиғилганларга намойиш қилинди. 

Конференция 8 мартга қадар ўз ишини давом эттиради. Унда Токиода бўладиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилиниши кўзда тутилган. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz