Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов байрам муносабати билан ўзбекистонлик спортчи хотин-қизларга табрик йўллади

Умид Аҳмаджонов байрам муносабати билан ўзбекистонлик спортчи хотин-қизларга табрик йўллади

  07.03.2018 11:41
  0
  144
Умид Аҳмаджонов байрам муносабати билан ўзбекистонлик спортчи хотин-қизларга табрик йўллади

Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ўзбек спортида фаолият олиб бораётган спортчи хотин-қизларимизни 8 март байрами билан табриклади.

Ассалому алайкум муҳтарам опа-сингиллар!

Фурсатдан фойдаланиб Сизларни кириб келаётган 8 март - халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Ўзбек спортида Сиз опа-сингилларимизнинг тутган ўрни беқиёс. Юртимиз спорт юлдузларини тарбиялаётган Светлана Кузнецова, Розия Якубова, Гулнора Аъзамова, Саида Маҳмудова, Ирода Тўлаганова, Саида Искандарова, Севар Каримова, Лилия Власова, Нелля Киямова, Наталья Ефимова, Алена Аксёнова, Севара Ганиева каби спорт намоёндалари, Оксана Чусовитина, Екатерина Хилько, Гулноза Матниязова, Светлана Радзивил, Надия Дусанова, Нафиса Мўминова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Нигора Турсунқулова, Ёдгорой Мирзаева, Муаттар Набиева, Сабина Шарипова, Анастасия Сердюкова, Зайнаб Дайибекова  каби ўзбек спортини дунёга олиб чиққан спорт юлдузлари билан халқимиз доимо фаҳрланган.

Байрам арафасида ушбу спортчилар тимсолида ўзбек спорти ривожи йўлида меҳнат қилаётган барча опа-сингилларимизни Миллий олимпия қўмитаси, Олимпия ҳаракати иштирокчилари ва шахсан ўзим номимдан самимий қутлашга изожат берсангиз. Юртимиз довруғини кўкларга кўтаришдан, ватанимиз учун янгидан-янги чемпионларни тарбиялаб беришдан асло чарчаманг! Хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман. Яна бир бор байрамингиз билан, азиз опа-сингиллар!

Ҳурмат ва эҳтиром билан,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 23-августдаги пайшанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz