Қайднома

Қидирув

Муниса Ризаева «Насаф» билан шартнома имзолади (фото)

Муниса Ризаева «Насаф» билан шартнома имзолади (фото)

  07.03.2018 11:54
  0
  1005
Муниса Ризаева «Насаф» билан шартнома имзолади (фото)

Қарши шаҳрига гастрол сафари билан бўлиб турган, таниқли хонанда ва эстрадамиз юлдузи Муниса Ризаева гуруҳ аъзолари билан бугун "Марказий" стадионимизга ташриф буюрди. 

Хонанда "Марказий" стадионимиздаги яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ташриф давомида Муниса Ризаевага клубимиз бош менеджери Ш.Ярулин ҳамроҳлик қилди. Шунингдек хонанда клубимиз қошида ташкил этилган музей экспонатларини кўздан кечирди. Ш.Ярулин санъаткорга клубимиз тарихи ва ютуқлари, шунингдек фахрий меҳмонлар ташрифи ҳақида ҳикоя қилиб берди. Муниса Ризаева ташриф китобимизда ўз тилакларини ёзиб қолдирди.

Таниқли хонанда билан клубимиз ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишиб олинди. Муниса Ризаевага ишончли ҳамкор ёрлиғи ва эсдалик совғалари  топширилди.

Қуйида ташрифга оид суратларни томоша қилинг.

 


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz