Қайднома

Қидирув

Превью: «Насаф» - «Бухоро»

Превью: «Насаф» - «Бухоро»

  07.03.2018 12:13
  0
  398
Превью: «Насаф» - «Бухоро»

“Насаф” 9 март жума куни ўз майдонида Суперлиганинг 2-тур учрашувини “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади. Мазкур учрашув икки қўшни вилоят футболида дерби мақомига эга. Яъни, футбол ишқибозлари бу сафар қўшнилар дербиси гувоҳи бўлишади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 2-тур

“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро)

09.03.2018. “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Равил Шояхметов (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент)

Захира ҳаками: Исхах Иброҳимов (Нукус).

Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).     

Учрашув комиссари: Роман Черников.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 40 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 21 тасида жамоанинг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 10 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоа томонида 69-39. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. Бу учрашув 2001 йили 30 май куни Бухорода бўлиб ўтган. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган. Бу учрашув ҳам 1999 йили 20 июнда Бухорода бўлган.

Қаршидаги ўзаро учрашувларга оид

Ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида Қаршида ўзаро 20 марта куч синашганлар. Қаршида бўлган учрашувларнинг 14тасида жамоа ғалаба нашидасини сурган. Қолган 6 учрашувда дуранг натижалар қайд этилган. “Бухоро” жамоаси ҳозиргача Қаршида “Насаф”ни мағлубиятга учрата олгани йўқ.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 49та тўп киритилган, тўплар нисбати 49-9 ташкил этмоқда. Устунлик жамоа томонида.

Жамоа Қаршида ўтказилган учрашувларда “Бухоро”ни етти марта 3:0 ҳисобида ва бир марта 4:2, 3:1 ҳисобларида мағлубиятга учратган. Мазкур жамоалар Қаршидаги учрашувларда уч март майдонни голсиз тарк этишган.

Қаршида бўлиб ўтган  сўнгги беш учрашув  

09.03.2017. “Насаф” – “Бухоро” 2:1

09.09.2016. “Насаф” – “Бухоро” 3:0

22.08.2015. “Насаф” – “Бухоро” 0:0

29.03.2014. “Насаф” – “Бухоро” 3:0
16.03.2013. “Насаф” – “Бухоро” 3:1
Учрашувларнинг бошланиш вақти

“Насаф” – “Бухоро” учрашуви 9 март жума куни “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса 8 март куни “Геолог” стадионида соат 16:00да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ушбу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.


Манба: nasaf-buxoro3.jpg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz