Қайднома

Қидирув

Кутилмаган қарор: Чемпион фаолиятини якунлади

Кутилмаган қарор: Чемпион фаолиятини якунлади

  07.03.2018 13:12
  0
  613
Кутилмаган қарор: Чемпион фаолиятини якунлади

Англиянинг “Лестер” клуби ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез кутилмаганда футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди.

“Кўплаб шифокорларнинг маслаҳатларига кўра, футбол билан хайрлашишга қарор қилдим. Ҳа, ҳозир ўқиётганларингизнинг барчаси ҳақиқат, мен фаолиятимния якунлайман.

Ажойиб шаҳарда мени қўллаб-қувватлаган ва майдондаги ҳаракатларимни юқори баҳолаган барча мухлис ва яқинларимга ташаккурлар айтаман.

Ўтказган вақтим ва футболчи бўлганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Бу лаҳзалар доим ёдимда қолади”, – дея ёзади Маҳрез ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.

Маълумот учун, 2015/2016 йил мавсумида “Лестер” билан Англия чемпиони бўлган алжирлик 27 ёшли футболчи хизматларига ёзда “Рома”, “Челси” ва “Барселона” клублари қизиқиш билдиришган эди.

Январдаги трансферлар мавсумида эса “Манчестер Сити” Маҳрезни жиддий равишда таркибига қўшиб олмоқчи бўлди, лекин “Лестер” раҳбарияти “шаҳарликлар”нинг бир неча таклифларига рад жавобини қайтаришди.

Футболчининг ўзи ҳам жамоасини алмаштиришини қаттиқ истади, аммо барибир “Лестер” Маҳрезни ушлаб қолишга имконият борича ҳаракат қилди. Бироқ, мана бугун Риёд номаълум сабабларга кўра, фаолиятини якунлаганини эълон қилиб юборди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz