Қайднома

Қидирув

Превью: «Суғдиёна» - «Нефтчи»

Превью: «Суғдиёна» - «Нефтчи»

  07.03.2018 15:44
  0
  406
Превью: «Суғдиёна» - «Нефтчи»

Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади.

ЎТГАН  МАВСУМДА

Биринчи даврада 7-турида “Сўғдиёна”  ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилган эди. Ушбу баҳсда Абдураҳмон Абдулҳаков 90 дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлган эди.

Иккинчи давранинг 22-турида “Сўғдиёна” сафарда “Нефтчи”га қарши баҳс олиб борган эди. Ўйиннинг 10 дақиқасида Азамат Исроилов ҳисобни очган бўлса, 84 дақиқада Шерзод Ҳакимов пенальтидан ҳисобни тенглаштирган эди. 1:1

БАҲСНИ  АЗИЗ АСИМОВ  БОШҚАРАДИ 

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Нефтчи” (Фарғона)

Ҳакамлар: Ўйинни Азиз Асимов  бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Мўмин Маджидов (Наманган),Расул Фозилов (Наманган)лар ёрдам бериб боришади. Заҳирадаги ҳакам Равшан Абдувоҳидов(Қарши).

Назоратчи: Сардор Нажафалиев

Комиссар – С.Қудратуллаев

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Нефтчи”  клублари олий лигада шу кунгача 44 бор куч синашишган.“Нефтчи” ҳисобида 28 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 7 та ғалаба мавжуд. 9 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик фарғоналиклар томонида:  92:34. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 93 очкони қўлга киритган бўлса, жиззахликлар 30 очкони қўлга қиритган.  “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси 7:0, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  2:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар: 

22.04.2017 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:1
26.08.2016 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 1:0
12.09.2015 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:1
21.05.2014 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:0
13.04.2013 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:1
23.04.2011 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:2
25.06.2009 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:3
08.08.2008 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 1:1
12.03.2006 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:3
01.10.2005 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:0
15.03.2004 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:2
18.08.2002 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:3
14.04.2001 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 1:2
03.08.2000 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:2
11.09.1999 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:1
01.11.1998 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 1:1
09.09.1997 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:0
01.10.1995 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:4
07.12.1994 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 3:3
16.05.1993 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 1:1
07.06.1992 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 21 та ўйиндан 5 тасида “Сўғдиёна”, 10 тасида “Нефтчи”  ғалаба қозонган.  6 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ

Ёшлар лигаси 9 март соат 16:00 да Ғаллаорол туманидаги “Ғаллаорол” стадионида бўлиб ўтади. Асосий таркиб баҳси соат  10 март куни  20:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

“Сўғдиёна”  ПФК матбуот хизмати


Манба: www.fcsogdiana.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz