Қайднома

Қидирув

Маурисио Почеттино: «Жамоам билан фахрланман»

Маурисио Почеттино: «Жамоам билан фахрланман»

  08.03.2018 11:14
  0
  393
Маурисио Почеттино: «Жамоам билан фахрланман»

«Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ўз жамоасининг ЕЧЛ 1/8 финалдан тарк этганини изоҳлаб берди.

«3 дақиқа ичида иккита тўп ўтказиб юбордик. Марказдаги иккита хато ва иккита гол. Мана шу бизнинг қолиб кетганимиз сабаби.

Ҳар икки учрашувда ҳам биз кўпроғига ҳақли эдик. Жамоам билан фахрланман. Ўтказиб юборилган голга қадар фантастик футбол кўрсатиб майдонда устунлик қилаётгандик.

Албатта, натижадан кўнглимиз тўлмади, аммо бу жамоа яна ўсиши учун хизмат қилади. Биз яна олға ҳаракат қиламиз, аммо ҳозир жуда ҳам тушкун ҳолатдамиз.

Кўплаб вазиятларни яратдик ва бунданда кўпроғига лойиқ эдик. Аммо футбол шундай нарсаки, сен фақат гол уриб тўп ўтказиб юбормаслигинг даркор. Бу – бизнинг қўлимиздан келмади.

«Ювентус» бутун ўйин давомида дарвозамиз томон атиги 2 ёки 3 маротаба яқин келди, бироқ улар ҳар бир хатойимизни жазолашди», - дейди Почеттино.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz