Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» Контенинг вакиллари билан алоқага чиқди

«ПСЖ» Контенинг вакиллари билан алоқага чиқди

  08.03.2018 21:33
  0
  433
«ПСЖ» Контенинг вакиллари билан алоқага чиқди

«ПСЖ» клуби жамоа бош мураббийи вазифасига «Челси» устози Антонио Контени таклиф қилмоқчи ва унинг вакиллари билан маслаҳатлашишни бошлаб юборган.

L’Equipe нашрининг маълум қилишича, парижликлар Контенинг укаси ва агенти билан алоқага чиққанлар. Италиялик мутахассис ёзда катта эҳтимоллар билан Лондон клубини тарк этади.

Контенинг хизматларига «ПСЖ»дан ташқари Италия футбол федерацияси ҳам қизиқмоқда - мамлакат бош мураббийи вазифаси бўш турибди.

Конте 2014дан 2016 йилгача Италия терма жамоасини бошқарган. Мутахассиснинг вакиллари Италия термасидан кўра, «ПСЖ»да ишлаш молиявий томондан дурустроқ эканини биладилар.

«ПСЖ»нинг ҳозирги устози Унаи Эмери мавсум якунидан сўнг Парижни тарк этиши кутилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz