Қайднома

Қидирув

«Локомотив» - «Металлург» учрашувига ҳам кириш бепул

«Локомотив» - «Металлург» учрашувига ҳам кириш бепул

  08.03.2018 21:00
  0
  444
«Локомотив» - «Металлург» учрашувига ҳам кириш бепул

Ўзбекистон Суперлигаси-2018 эртага 2-тур учрашувлари билан давом эттирилади.  Тур доирасидан ўрин олган қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашувлардан бирида Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони - "Локомотив" Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашув "Локомотив" стадионидаги янги мавсумдаги очилиш баҳси бўлади.  Шу боисдан "темирйўлчилар" жамоаси мазкур ўйинга анча жиддий ҳозирлик олиб борди.

Ўйинни юқори савияда ўтказиш мақсадида "Локомотив" стадионида ҳам айрим таъмирлаш ишлари олиб борилди.  Стадионда оилавий сектор ташкил этилди.  Энди стадионимизга фарзандлари билан биргаликда ташриф буюрадиган мухлислар учун ҳам қулайликлар яратилди.

Шунингдек,  "Локомотив" расмий дўкони ҳам фаолият кўрсата бошлади.  Клуб расмий дўконида ишқибозлар клуб атрибуткалари,  жамоа либослари ҳамда спорт кийимларини ҳарид қилишлари мумкин.

9 март куни бўлиб ўтадиган учрашувда "Локомотив" стадионининг 1-8 секторлари учун билетлар бепул тарзда тақдим этилади.  Қолаверса,  ўйин бошланиши олдидан катта концерт дастури бўлиб ўтади.

Таъкидлаб ўтамиз, "Локомотив" - "Металлург" учрашуви 9 март куни ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.

Ўйин соат 20:00да старт олади.  Футбол ишқибозлари соат 18:00дан бошлаб стадионга ташриф буюришлари мумкин бўлади.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz