Қайднома

Қидирув

Виктор Кумиков: «АГМК футболчиларига ишонч етишмади»

Виктор Кумиков: «АГМК футболчиларига ишонч етишмади»

  09.03.2018 09:34
  0
  427
Виктор Кумиков: «АГМК футболчиларига ишонч етишмади»

Суперлига баҳсларининг 2-тур доирасида бугун АГМК ўз майдонида «Навбаҳор» жамоасини қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдан сўнг АГМК клуби бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бизнинг бугунги ўйин мавсумга тайёргарлик кўрганимиздаги баҳсларни ҳисобласак энг ёмони бўлди дея оламан. Биз ўртоқлик учрашувларида ҳам бу каби ёмон ўйнамаган эдик. Футболчиларда ўзларига бўлган ишонч ва ирода етишмади, бунга сабаб балки уйдаги илк ўйин бўлганидир.

«Навбаҳор» ўз имкониятларини кутди ва унумли фойдаланди. Қарши ҳужумда тўп суришди. Биз ўтказиб юборилган голдан кейин таваккал қилиб олдинга интилдик. Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди, иккинчи бўлимда эса улар ғалабага ҳақли ўйин кўрсатишди.

Мавсум олдидан олдимизга кучли 6 таликка кириш мақсадини қўйганмиз. Мавсум бошланди ва фақатгина шу ҳақида ўйлаймиз», - дейди Кумиков.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz