Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» ёзда яна бир катта харидга тайёрланмоқда

«ПСЖ» ёзда яна бир катта харидга тайёрланмоқда

  09.03.2018 14:14
  0
  592
«ПСЖ» ёзда яна бир катта харидга тайёрланмоқда

«ПСЖ» ёзги трансферлар вақтида жамоа дарвозабонлар позициясини кучайтиришни истамоқда. Бу ҳақда Premium Sport нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, француз клуби вакиллари Альфонс Ареоляни навбатдаги мавсум учун жамоа асосий дарвозабони сифатида кўрмаяпти.

Шу мақсадда «ПСЖ» Жанлуиджи Доннарумманинг ўйинларини, «Милан»да футболчи атрофида бўлаётган вазиятлар ривожини диққат билан кузатиб бормоқда. Олдинроқ «Милан» Доннаруммани 100 миллион евродан камига сотмаслигини билдирганди.

19 ёшли италиялик дарвозабон билан бирга, парижликлар бошқа бир вариант «Челси» дарвозабони Тибо Куртуани сотиб олиш имкониятларини ҳам кўриб чиқмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz