Қайднома

Қидирув

Нўъмон Ҳасанов: «Қизил карточка ўз таъсирини ўтказди»

Нўъмон Ҳасанов: «Қизил карточка ўз таъсирини ўтказди»

  09.03.2018 14:55
  0
  381
Нўъмон Ҳасанов: «Қизил карточка ўз таъсирини ўтказди»

Суперлига 2-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва етакчи ўйинларимиздан бири Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: – Олдинги турда Бухорода мағлубиятга учраган эдик. Ўша баҳсда ҳам ёмон ўйнамадик. Лекин иккинчи таймда гол ўтказиб юбордик. Бу сафар ҳам гарчи сафарда тўп сурган бўлсак-да, ғалаба қозона олдик. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Улар бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишмоқда.

“Қизилқум” ҳақида гапирадиган бўлсам, яхши шаклланган жамоа. Тажрибали футболчилар бор “Қизилқум” сафида. Навоийликларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Хамид Актамов яхши мутахассис, ўйламанки жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кета олади.

Бугунги ғалабадан қизил карточка ҳам муҳим аҳамият касб этди. Тенг кучли жамоалар ўртасидаги баҳсда бир киши кам бўлиб қолиш мағлубият билан тенгдир.

Жавоҳир Сидиқов: – Чиройли ўйин бўлди. Мухлислар шиддатли баҳснинг гувоҳига айланишди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Боиси, бу жамоалар олдинги турда мағлубиятга учрашганди. Бизда ғалаба бўлган иштиёқ кучли эди. Жамоамиз ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Бугун ҳам иккита ҳужумчи билан майдонга тушдик ва максимал даражада тўп суришга ҳаракат қилдик. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Яхши ўйинларимиз ҳали олдинда деб ўйлайман.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz