Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912»: Суперлигада биринчи ғалаба ва қизиқарли маълумотлар

«Қўқон-1912»: Суперлигада биринчи ғалаба ва қизиқарли маълумотлар

  09.03.2018 15:58
  0
  431
«Қўқон-1912»: Суперлигада биринчи ғалаба ва қизиқарли маълумотлар

Кеча “Қўқон-1912” жамоаси Суперлига 2-туридан ўрин олган “Қизилқум”га қарши кечган баҳсда майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Бу эса жамоанинг Суперлигадаги биринчи ғалабаси сифатида тарихда қолди. Кечаги ўйинда Мурод Холмуҳаммедов “Қўқон-1912”нинг суперлигадаги биринчи голига муаллифилик қилди.

Сербиялик легионер Марко Милич “Бухоро”га қарши кечган басҳда жамоамиздаги дебют ўйинини ўтказганди. “Қизилқум” билан бўлиб ўтган баҳсда эса яна бир сербиялик футболчи Милан Спремо “Қўқон-1912”даги биринчи учршувини ўтказди.

Қизиқарли маълумотлар ҳақида гап кетганда шуни айтиш мумкинки, ўтган йили ҳам жамоанинг чемпионатдаги биринчи ғалабаси “Қизилқум” билан бўлган баҳсга тўғри келганди.

Айтганча, ушбу жамоалар шу кунга қадар Навоийда  6 марта тўқнаш келишган ва қўқонликлар сафардаги учрашувларда ғалаба қозона олишмаётганди. Кечаги ўйинда ушбу нохуш анъанага ҳам барҳам берилди.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz